"Манчестер Сити" очко тўплаш бўйича кучли бешлик чемпионатларида энг яхши натижани қайд этмоқда

Хабарингиз бор кеча "Наполи" А Сериянинг 24-турида "Лацио"ни енгиб, яна мусобақа пешқадамлигини ўз қўлига олди.

Таъкидлаш лозимки, Маурицио Сарри шогирдлари ўтган турларда 20та ғалаба, 3та дуранг ва 1та мағлубият қайд этишган. “Наполи”нинг ўртача тўплаган очколари эса 2,62 очкони ташкил этмоқда. Эътиборлиси, неаполликлар бу кўрсатгич борасида Ла Лига пешқадами ҳисобланган "Барселона"ни (2,57) ортда қолдиришмоқда.

Кучли бешлик чемпионатларида очко тўплаш бўйича эса “Манчестер Сити”нинг олдига тушадигани ҳозирча топилмаяпти. Хосеп Гвардиола шогирдлари ҳар бир ўйинда ўртача 2,67 очкони қўлга киритишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!