"Реал" 21 ёшли хорватиялик посбонга қизиқиб қолди

Хорватиянинг “Хайдук” клуби дарвозабони Карло Летица “Реал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” вакиллари 21 ёшли посбоннинг яқинлари билан алоқага чиққан. Маълум бўлишича 202 см бўйга эга Летица “Реал”да Кейлор Навасга ажойиб ўриндош бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Реал" ёзда МЮ дарвозабони Давид Де Хеани сотиб олишга уруниб кўриши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!