42 ёшли Оксана Чусовитина навбатдаги олтин медалга сазовор бўлди

931

42 ёшли Оксана Чусовитина навбатдаги олтин медалга сазовор бўлди

 

Жаҳон спорти афсоналаридан бири ҳисобланган 42 ёшли ҳамюртимиз Оксана Чусовитина Боку шаҳрида ўтказилаётган жаҳон кубоги баҳсларида иштирок этди.

Спортчимиз ўзининг севимли йўналиши ҳисобланган таяниб сакраш машқларида 14,300 балл тўплади ва олтин медални қўлга киритди. Унинг энг яқин таъқибчиси ҳисобланган мезбон спортчи Марина Некрасова 13, 833 балл жамғара олди. Учинчи ўрин эса словениялик Тяс Кисселефга насиб этди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, мусобақада 25 та мамлакат вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Оксана бир неча ҳафта олдин Хьюстонда ўтказилган мусобақада учта олтин ва битта кумуш медалини қўлга киритганди. 2017 йилда эса Чусовитина Боку, Доҳа ва Котбусдаги жаҳон кубогида, шунингдек, Озарбайжондаги Ислом бирдамлик ўйинларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллаганди.