Аргентинага яна бир йўлланма олинди (фото)

316

Аргентинага яна бир йўлланма олинди (фото)

  Кеча Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиб қайтаётган гимнастикачиларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

  Куала-Лумпурда ўсмирлар ўртасида ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 нафар спортчи билан иштирок этди. Спортнинг гимнастика турига ихтисослашган республика олимпия заҳиралари спорт мактаби ўқувчиси Екатерина Фетисова нуфузли мусобақада ўз маҳоратини намойиш этиб, Аргентинада бўлиб ўтадиган олимпия ўйинларига йўлланма олди.