Абдулло Тангриев яна катта спортда!

1110

Абдулло Тангриев яна катта спортда!

Айни кунларда Термиз шаҳри дзюдо бўйича МОҚ соврини учун ўтказилаётган Ўзбекистон очиқ чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Кўпчиликнинг диққат-марказида бўлиб турган ушбу мусобақада таниқли полвонимиз Абдулло Тангриевнинг иштироки балан  диққат-марказимизни янада тортиб турибди. 

Бугун мусобақада оғир вазнли полвонлар ўртасида баҳслар бўлиб ўтади. Қуръа натижасига кўра, Абдулло Тангриев илк даврада сурхондарёлик Ҳусниддин Ҳусанов билан рўбаро келади. Ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, кейинги босқичда Шамсиддин Норқобилов рақиб бўлади. 

Кеча бўлиб ўтган баҳсларда  Дилшодбек Баратов, Дилшодбек Йўлдошев, Жаҳонгир Алимардонов, қизлар беллашувида Моҳинур Мўминова, Азиза Хонтемирова, Хожар Шапоатова ҳамда Зарнигор Адилова ўз вазн тоифасида ғолиб бўлишди. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.