Дзюдо бўйича мамлакат чемпионати 15 январь куни бошланади

1004

Дзюдо бўйича мамлакат чемпионати 15 январь куни бошланади

Аввал, Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан 2018 йилнинг 16-19 январь кунлари 2001-2002 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилади деб хабар берган эдик.

Самарқанд шаҳрида мамлакатимизда ўсмирлар ўртасида Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган дзюдони янада оммалаштириш, ёш истеъдодларни саралаб, терма жамоа сафига қўшиш мақсадида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатининг куни ўзгартирилди.

Ўсмирлар ўртасидаги ушбу чемпионат жорий йилнинг 15-18 январь кунлари бўлиб ўтадиган бўлди.

Sports.uz