Ўзбекистон парлимпия ассоциацияси Тошкент шаҳрида мусобақа ташкил этди
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг декабр ойида “Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб Тошкент шаҳридаги махсус мактаб- интернатларида паралимпия спортини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор спорт мусобақаларини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси хабар тарқатмоқда.
Жумладан 12 декабр куни Тошкент шахридаги 101-сонли махсус мактаб- интернатида шашка, армрестлинг ва стол тенниси спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 100дан ортиқ болалар иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида Ассоциация томонидан барча иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди.
Фикрлар