Моҳир мерган журналистлар аниқланди

Маълумки, ҳар йили 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан республикамизнинг турли ҳудудларида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилиш анъанага айланган.

Бу йил ҳам ушбу кун муносабати билан Республика техник ва амалий спорт турлари маркази ҳамда ўқ отиш федерация ҳамкорлигида журналистлар ўртасида пневматик милтиқдан ўқ тотиш бўйича мусобақа ўтказилди.

Авваламбор, барча журналист ва ОАВ ходимларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин юракдан муборакбод этаман. Мазкур мусобақани ўтказишдан мақсад ОАВ ҳамда спорт журналистларини спортга оид бўлган мавзуларни ёритишда уларнинг тажриба ва кўникмаларини бойитишдан иборатдир. Зеро журналистлар спортчиларга қанчалик ёқин бўлса, улар тайёрлайдиган мақолалар, репортажлар, кўрсатувлар шунчалик жонли чиқади. Сабаби бу кичкина бўлсада ташкил қилаётган мусобақалар уларни спортчидек ҳис қилишлари учун ёрдам беришига умид қиламиз. Мусобақанинг натижаларидан шуни англадикки, журналистлар орасида ҳам моҳир мерганлар талайгина. Биз бу билан чекланиб қолмасдан шунақа мусобақаларни кўпроқ ташкил қилишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. "Ватанпарвар" ташкилоти номидан ОАВ ходимларига тинимсиз меҳнатлари учун ташаккурлар билдирамиз ва касб байрамлари билан яна бир марта муборакбод этамиз. Уларга омад, соғлиқ-саломамлик, яхши кайфият тилаймиз, – дейди Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директор ўринбосари Шокарим Шоумаров.

Кеча бўлиб ўтган саралаш баҳсларидан сўнг жами 16 нафар иштирокчи (8 нафар эркак, 8 нафар хотин-қиз) финал босқичига йўл олишди.

Эркаклар ўртасидаги беллашувлар ғолиблари:

  1. Йўлдошев Н. (Sport TV)
  2. Хонназаров Ғ. (Нуроний газетаси)
  3. Ортиқов Ш. (Sports.uz)

Хотин-қизлар ўртасидаги беллашувлар ғолиблари

  1. Муртозаева Д. (Sport TV)
  2. Матёқубова Д. (Маҳалла РК)
  3. Саидова Д. (Sport TV)

 

 

Мусобақа сўнггида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!