560 0

Туниснинг Ҳаммамет шаҳрида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида  Улуғбек Рашитов бронза медалн қўлга киритди.

Чемпионатнинг иккинчи кунида ўғил болалар -51 ва -55 кг вазн тоифаларида баҳслашган бўлса, қизлар -46 ва 49 кг вазнда ғолиблар номи аниқланди.

-51 кг да юртимиз шарафини ҳимоя қилган Улуғбек Рашидов ярим финалгача бир-биридан қизиқарли жангларни ўтказиб, рақибларини йирик ҳисобда енгишнинг уддасидан чиқди.

У бразилиялик Габриэл Альвес (25:5), малайзиялик Имон Фирдавс Насриддин (25:7), нимчорак финалда грециялик Дикаиос Мичалакакос (25:13), чорак финалда эса россиялик Анатолий Иаринни (18:8) мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Финал учун курашда эронлик Амир Валипурга кичик – 11:17 ҳисобида имкониятни бой берди ва бронза медали билан чегараланди. Эронлик ушбу спортчи финалда озарбайжонлик Хонўғлон Каримовдан устун келиб, олтин медал соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг биринчи куни -45 кг вазнли спортчимиз Амирбек Тўраев кумуш медаль совриндори бўлган эди.

Sports.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98