Алпомиш 51 сонияда рақибини нокаутга учратди

1299

Алпомиш 51 сонияда рақибини нокаутга учратди

АҚШда фаолият юритиб келаётган аралаш жанг санъатлари (ММА) устаси ўзбекистонлик Муродбек Чориев (лақаби - Алпомиш) ўзининг навбатдаги иккинчи жангини муддатидан олдин якунлашга эришди.

Миссури штатининг Сент Льюис шаҳридаги “River City Casino & Hotel” аренасида бўлиб ўтган тўқнашувда спортчимизга америкалик Антони Оден рақиблик қилди, бироқ мухлислар мазкур беллашувни 51 сония кузатишди холос. Жангни фаол бошлаган Муродбекнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Алпомиш апрел ойида ММАда дебют қилиб, бу турнирни ғалаба билан бошлаган эди.