Бобуржон Тагаев чемпионлик жангларида иштирок этади

290

Бобуржон Тагаев чемпионлик жангларида иштирок этади

Ўзбекистонлик спортчи Бобуржон Тагаев ўзининг навбатдаги жангини жорий йилнинг 10 феврал куни ўтказади.

Муай тай бўйича Таиландда ўтадиган “Topking World Series” турнирининг ярим финал жангларида Бобуржон Тагаевдан ташқари таиландлик Ёдвича, перулик Габриел Мацетти, германиялик Паскал Шрот иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябр ойида Бобуржон "EM LEGEND" турнирида рингга чиқиб, муай тай бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.