Бухорода қўл жанги бўйича "Чемпионлар лигаси H2H FIGHT" халқаро турнири ўтказилади

352

Бухорода қўл жанги бўйича

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Қўл жанги федерацияси томонидан жорий йилнинг 23 июнь куни Бухоро шаҳрида қўл жанги бўйича "Чемпионлар лигаси H2H FIGHT" халқаро турнири ўтказилади.

Жангларда мамлакатимиз спортчиларидан ташқари россиялик қўл жангги усталари ҳам кураш олиб боришади. Шу куни Музаффар Ражапов, Амрилло Жўраев, Ҳасан Бозоров, Жаҳонгир Жумаев, Мироншоҳ Жаъфаров, Бекзод Нурматов, Мирафзал Ахтамов, Ўткир Хожиев ва Фарруҳ Мирзаев каби спортчиларимиз чемпионлик учун рингга чиқишади.

Жанглар Бухоро марказий стадионида ўтказилади.