Диёрбек Ўрозбоев Париж Гран-Присини тарк этди, Шарофиддин Лутфиллаев эса...

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при баҳсларига старт берилди. Куннинг дастлабки беллашувларини вакилларимиз ғалаба билан бошлашган эди.

Аммо, “А” гуруҳининг учинчи даврасидан ўрин олган баҳсда -60 кг тоифасидаги ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев кутилмаганда германиялик Плавки Морицга "вазаре" баҳоси эвазига имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадаги иштирокини тўхтатди.

Шарофиддин Лутфиллаев кейинги баҳсни бразилиялик Эрик Такабатега қарши ўтказади

Қайд этиш жоиз, ушбу вазнда Диёрбек Ўрозбоевдан ташқари Шарофиддин Лутфиллаев ҳам иштирок этмоқда.Спортчимиз ушбу босқичга қадар словениялик Матиац Трбовч ва  россиялик Роберт Мшвитобатзеларни мағлуб этганди. Энди ҳамюртимизни олдинда бразилиялик Эрик Такабатега қарши беллашув кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!