Эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Пойтахтимиздаги Олимпия заҳиралари коллежида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳяосига етди. Классик кураш вакиллари баҳсидан сўнг эркин курашчилар ҳам Ўзбекистон чемпионлиги учун беллашдилар.

Жорий йил олдинда кутиб турган кўплаб халқаро мусобақалар, жумладан Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати каби йирик турнирларга терма жамоа таркибини саралаб берган мусобақада ёшлар ҳам иштирок этиб, айрим вазн тоифаларида шоҳсупага кўтарила олишди.

Турнир якунларига кўра, Жаҳонгирмирзо Туробов, Мирзо Ҳайитов, Азизбек Солиев, Нодир Эгамбердиев, Ҳасан Раҳимов каби курашчилар ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди. Умумжамоа ҳисобида Бухоро вилояти биринчи, Қорақолпоғистон Республикаси иккинчи ва пойтахт жамоаси учинчин ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!