Магомед Ибрагимов Гран-при совриндори бўлди

309

Магомед Ибрагимов Гран-при совриндори бўлди

Россиянинг Красноярск шаҳрида спорт курашлари бўйича Иван Яригин хотира турнири доирасида Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Дунёнинг 21 мамлакат вакиллари иштирок этган мусобақада терма жамоамиз аъзолари ҳам совриндор бўлишди. 

Рио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Магомед Ибрагимов эркин кураш бўйича 97 килограммгача вазн тоифасида бўлиб ўтган баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди. Юртдшимиз гарчи илк даврада мезбон курашчи Расул Магомедовга имкониятни бой бериб қўйган бўлса ҳам, рақиби финалгача етиб боргани боис унда бронза медали учун курашиш имконияти пайдо бўлди. 

Бронза медали учун ўтиш беллашувида Магомед америкалик Йозеф Буракни, медаль учун кечган баҳсда эса мўғилистонлик Батжал Улжисайханни доғда қолдиришга эришди.