Нурмагомедов ва Макгрегор жанги санаси маълум бўлди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап сўзларига кўра, Конор Макгрегорга қарши жанг 6 октябр куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.

- Жанг 6 октябр кунига режалаштирилмоқда, - дейди Нурмагомедов. – Ҳозирча шуни айтишим мумкинки, бу расман тасдиқланганича йўқ, бироқ келишув якунланиш арафасида. Конор билан кўришгунча. Конор, Тони Фергюсон, Сен-Пьер ва ярим ўрта вазнда чемпион. Яқин тўрт жангни шундай режалаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Макрегор UFCда 2016 йил ноябр ойидан бери рингга чиққани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!