Нурсултон Рўзибоевдан навбатдаги техник нокаут

335

Нурсултон Рўзибоевдан навбатдаги техник нокаут

Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида ўтказди.

Мазкур жангда унга мезбонлар вакили Роберт Ли рақиблик қилди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувнинг 2-раунддида ҳамюртимиз техник нокаут билан ғалабага эришди.

Бу жанг ҳам биз учун муваффақиятли ўтди. Қизиғи, бу жангга қадар рақибимни ҳеч ким мағлуб эта олмай келаётган эди, лекин йиққан қимматли тажрибаларим ва жанг техникаларим ғалабамнинг асосий омили бўлди, – дейди Нурсултон жанг ҳақида.