Самарқандда кадетлар ўртасида таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция)нинг самарали ва шаффоф тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси турли ёш тоифалари ўртасида бир қатор мусобақалар ўткамоқда.

Бугун Самарқанд шаҳридаги яккакураш турларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби саройида мамлакатимизнинг барча ҳудудидан келган 400 нафарга яқин кадетлар ўртасида таэквондо бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди.

Унда 2004-2006 йилларда туғилган ўсмир-қизлар ўнта вазн тоифасида даянга тушмоқда.


Мусобақа доирасида Ўзбекистон таэквондо (WTF) Ассоциация бош котиби Аббос Латипов вилоятдаги таэквондо базалари билан яқиндан танишди, мураббий ва спортчиларнинг ютуқ ва муаммоларини ўрганди, уларни бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди. Шунингдек, мусобақанинг ўтказилиш жараёнига ҳам гувоҳ бўлди.


Кубок беллашувлари 31 март куни якунига етади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!