Спортчиларимиз жиу-житсу бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади

14-15 апрел кунлари Қозоғистон Алмата шаҳрида жиу-житсу бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг энг кучли спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боришади.

12-маротаба ўтказилаётган “ACBJJ Asia Open” турнирида юртимиз шарафини 75 кг вазн тоифасида Фаршед Норов ҳимоя қилади.

Маълумот учунЖиу-житсу — жанг санъати ва асосан гилам устида беллашадиган халқаро спорт яккакураш тури. Шунингдек, рақиблар бир-бирини қийнаб, оғриқ берувчи усуллар қўлланилади. Бу спорт тури ХХ аср бошларида Кодокан дзюдодан ажралиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!