Ясмина бош совринга даъвогар

 
 
Ҳиндистонда қизлар ўртасида ташкил этилган халқаро теннис турнирининг жуфтлик беллашувларида ҳамюртимиз Ясмина Каримжонова ярим финалга чиқди.
 
Мусобақада мезбонлар вакиласи Махак Жаин билан ҳамкорликда иккинчи рақамли дуэтни ташкил қилган Ясмина Каримжонова дастлабки икки баҳсда ҳиндистонлик Сатвика Сама ва Шивани Сваруп Инглени 6:2, 6:1, ҳиндистонлик Мускан Гупта ва индонезиялик Приска Маделин Нугрохони 6:2, 6:1 ҳисобида енгди.
 
Ясмина ўз шериги билан финал йўлланмаси учун бўладиган беллашувда таиландлик Маи Напат Нуриндорн ва ҳиндистонлик Аканкша Бхангга қарши кортга чиқади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!