Лян Ен-Шоу “Australian Open – 2018” ғолибига айланди
Австралия очиқ чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Тайвань шарафини ҳимоя қилган 17 ёшли Лян Ен-Шоу финалда франциялик Клара Бюрелга қарши кортга чиқди.
Ушбу учрашувда Лян рақибини 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Australian Open – 2018” мусобақасининг бош совринига эга бўлди.
Шу тариқа Лян ўз мамлакатида бу каби нуфузли турнирда ғалаба қозонган биринчи теннисчига айланди.
Фикрлар