Новак Жокович: Ҳамон шубҳадаман

Сербиялик теннисчи Новак Жокович "Мастерс" турнирида ҳамюрти Душан Лайовични мағлубиятга учратганидан сўнг нималар ҳис қилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Икки йил ичида илк маротаба оғриқсиз ўйин ўтказдим. Тирсагимда жарроҳлик амалиёти ўтказганимга беш ой бўлди ва мен кортда ғалаба қозондим. Бу ажойиб. Лекин мен ҳали 100 фоиз тайёр эмасман. Шунинг учун ҳам Майами ва Индиан-Уэлссдаги мусобақа мен учун оғир ўтди.

Мен ўтган тўққиз ойда жуда ҳам кам ўйин ўтказдим. Мен ҳамоё шубҳадаман. Балки курашга тайёр эмасдурман. Ҳаттоки, сенда оғриқ бўлмаса-да, қачондир уни қайтишини ўйлаб қўрқасан", - дейди Новак.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!