Элина Свитолина чорак финалда ўйнайди

324

Элина Свитолина чорак финалда ўйнайди

БААда ўтаётган "Dubai Duty Free Tennis Championships - 2018" турнирида чорак финалчилар номи аниқланмоқда.

Мазкур мусобақада дунёнинг тўртинчи рақамли теннисчиси украиналик Элина Свитолина иккинчи даврада хитойлик Цзян Ванга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган ўйинда Элина рақибини 6:1, 5:7, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа мусобақанинг чорак финалида Элина Свитолина ва япониялик Наоми Осака ўзаро рақобатлашадиган бўлди.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.