Корентен Муте АТР даги илк ғалабасига эришди
Эквадорда Профессионал теннисчилар уюшмаси – АТР томонидан ўтказилаётган халқаро турнирда франциялик Корентен Муте биринчи даврадаги ғалабаси ҳақида тўхталиб ўтди.
“Хурсандчилигимни сўз билан тушунтириб бера олмайман. Ўйин яхши ўтди ва мен ўз иштирокимдан қониқдим. Рақибим кучли бўлса ҳам мен уни енгдим. Мен АТР мусобақаларида қачондир ғалаба қозонишимни билар эдим. Бу учун орзу эмас меҳнат қилдим”, - дейди Муте.
Эслатиб ўтамиз. Корентен Муте шу кунга қадар АТР мусобақаларида ҳеч қачон ғалаба қозонмаган эди.
Фикрлар