Мирза Басич “Diema Xtra Sofia Open – 2018” турнирида ғалаба қозонди

София шаҳрида ўтказилган “Diema Xtra Sofia Open – 2018” турнирининг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида Босния ва Герцеговина вакили Мирза Басич ва руминиялик  Мариус Копил ўзаро тўқнаш келди.

Кескин ва муросасиз ўтган баҳснинг биринчи сетида Мирза тай-брекда ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетда шундай ҳисобда мағлубиятга учради.

Учинчи четда ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборган Мариус 4:6 ҳисобида мағлубиятга учради. Шу тариқа, Мирза Басич “Diema Xtra Sofia Open – 2018” турнирнинг бош совринини қўлга киритди.

Tennis

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!