«Барселона» футболчиси «Реал» мухлиси билан суратга тушди

21 июнь, 09:05 427

«Барселона» футболчиси «Реал» мухлиси билан суратга тушди

«Барселона» клуби дарвозабони Яспер Силлессен Мадриднинг «Реал» клубининг ёш мухлиси билан суратга тушди.

Бироқ голландиялик голкипер ёш мухлис эгнидаги «Реал» либосидаги логотипнинг устини беркитиб суратга тушганини айтиш жоиз.

Маълумот учун, Силлессен «Барселона» сафига ўтган йили келиб қўшилган ва якунланган мавсумда Ла лигада фақатгина битта баҳсда майдонга тушди.