«Локомотив» (Тошкент) – «Локомотив» (Москва) 2:1 (Видео)

19 май, 14:39 736

«Локомотив» (Тошкент) – «Локомотив» (Москва) 2:1 (Видео)

 

Хабарингиз бор, “Локомотив” футбол клуби ўз сафига беш нафар киберфутболчиларни қўшиб олган эди. Улардан тўрт нафари ўзбекистонлик ва бир нафари украиналик бўлиб айни дамда Ўзбекистон Олий Лигаси ва Биринчи лигаларидан якка хукмронлик қилишмоқда.

Жамоамиз сардори кўплаб ҳалқаро мусобақалар ғолиби Абдусапи Қаюмов куни кеча Москванинг “Локомотив” клуби киберфутболчиси, Жахон чемпионати ва Европа чемпионатлари иштирокчиси Антон Кленофга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва уч ўйин натижасига кўра (2:1,1:2,2:1) ғолиб бўлди. Ушбу ғалаба билан Абдусапи Қаюмовни табриклаймиз. 

Кейинги учрашувда киберфутболчимиз Украинанинг байроқдор клуби - “Динамо”га қарши майдонга тушади.