«Навбаҳор»нинг икки футболчиси «Норин» таркибига келиб қўшилди

Ўтган мавсум биринчи лигада фаолият кўрсатиб яхши натижага эришган «Норин» жамоаси янги мавсум олдидан таёргарликни бошлади.

2017 йилги мавсум аввалидан таркибни иқтидорли футболчилар билан кучайтириб олишни мақсад қилган норинликлар сафига икки футболчи келиб қўшилди.

Маълумотларга кўра, ўтган мавсумни «Навбаҳор» таркибида ўтказган Артур Парванов ва Абдумалик Абдуллаевлар «Норин» клубининг мавсум-олди йиғинида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!