Ўзбек шахматчиси мағлубиятсиз дона сурмоқда

8 декабрь, 09:26 390

  Ўзбек шахматчиси мағлубиятсиз дона сурмоқда

 
Малайзияда шахмат бўйича "8th Penang Heritage City International Chess Open - 2016" халқаро турнири қизғин давом этмоқда.
 
Ушбу мусобақада ўн бир мамлакатдан юз нафарга яқин шахмат устаси ғолиблик учун куч синашмоқда. Мусобақада мамлакатимиз шарафини гроссмейстер Тоҳир Воҳидов, Темур Қўйбоқаров, Набижон Норбоев, Бахтиёр Жумаев ва Далер Воҳидов ҳимоя қилмоқда.
 
Ўзбекистонлик шахматчилар орасида Темур Қўйбоқаров етакчилик қилмоқда. Истеъдодли спортчимиз бешта учрашувдан учтасида зафар қучди ва икки маротаба дуранг ўйнади ва жами тўрт очко билан пешқадамлар орасида қайд этилган.
 
Бешинчи тур якунларига кўра, Тоҳир Воҳидов ва Набижон Норбоев уч яримтадан, Далер Воҳидов ва Бахтиёр Жумаев учтадан очко жамғарди.
 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.