Арина икки ярим соат тер тўкди

 
Таиландда теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда ҳамюртимиз Арина Фольц ҳам ғалабага эришди.
 
Арина дастлабки учрашувини япониялик Наги Ханатанига қарши ўтказди. Бу дастлабки босқичнинг энг кескин ва мурсоасиз курашлар остида ўтган баҳси бўлди. Учрашув икки ярим соат давом этди.
 
Арина Фольц биринчи сетда 2:6, ҳисобида ютқазганига қарамай, учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди. Кейинги сетларда ўзбекистонлик теннисчи 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
 
Кейинги даврада ҳамюртимиз камбожалик Андреа Кага қарши кортга чиқади.
 
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!