“Боруссия Д” бугун янги бош мураббийини расман оммага таништиради

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўзига янги бош мураббий топди. Kicker нашрининг маълум қилишича, Амстердамнинг “Аякс” клубидаги фаолияти билан машҳур мутахассис Петер Бос тез орада Томас Тухелнинг ўрнини эгаллайди.

Дортмундликлар 53 ёшли мутахассис билан 2019 йилга қадар шартнома имзолаши кутилмоқда. Янги мураббийни расмий таништирув маъросими эса бугун “Сигнал идуна парк” стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, “Боруссия” Бос учун амстердамликларга 3 млн евро товон пули тўлаб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!