Дани Алвес: ПСЖ бунданда кучлироқ ўйнай олади

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида “Селтик”га (7:1) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“ПСЖ нимани мақсад қилса шунга эриша олади. Аммо, рақобат бу жиддий нарса. Биз учун Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш қийин бўлади. Мен ПСЖнинг айни дамдаги спорт формасидан мамнунман, бироқ, биз янада яхшироқ ўйин кўрсата оламиз”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери шогирдлари гуруҳ босқичининг ўтган 5та турида рақиблари дарвозасига жами 24та гол киритишиб, мусобақанинг бу борадаги рекордини ўрнатишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!