Диего Симеоне мутлақо хотиржам

 

“Атлетико Мадрид” бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ ярим финал дастлабки ўйинида “Реал”дан учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубият ҳақида фикр билдирар экан, хотиржамлигини айтди.

“Биринчи бўлим ҳар икки жамоа учун кўнгилдагидек ўтмади. Тўғри, рақиб  гол урди ва биз ҳам хавфли вазиятлар яратдик. Гамейрода вазият бўлди, бироқ Навас қутқарди. Иккинчи бўлимда тўп бизда бўлди, лекин хавфли вазиятлар ярата олмадик. Рақиб эса очиқ худудлардан фойдаланиб, бизни жазолади.

Футбол совғаларга бой ўйин ва унда истаган нарса рўй бериши мумкин. Биз финалга чиқа оламиз, деган фикрни илгари суравераиз. Жамоага мағлубиятни ортда қолдириб, уни унутиш кераклигини айтдим.

“Реал” кучлироқ ўйнади ва уларни табриклайман. Мен мутлақо хотиржамман. Жавоб баҳсида имконсиз ишни амалга оширишга ҳаракат қилиш керак. Биз – “Атлетико” ва бу ишни уддалашга қодирмиз”, – дейди Симеоне.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ва "Реал" ўртасидаги жавоб ўйини 10 май куни "Висенте Кальдерон" стадионида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!