“Локомотив” бугун Дубайдаги биринчи ўйинини ўтказади

 

Янги мавсумга тайёргарликни БААнинг Дубай шаҳрида олиб бораётган “Локомотив” бугун дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда кулб расмий сайти хабар бермоқда.  

Манбанинг маълум қилишича, “темирйўлчилар” Саудия Арабистонининг “Ал Қодисия” клуби билан беллашиб кўришади.

Ушбу назорат баҳси маҳаллий вақт билан 16:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!