«Олмалиқ» навбатдаги ўртоқлик учрашувини «Сибирь» жамоасига қарши ўтказади

Хабарингиз бор «Олмалиқ» клуби ўзининг дастлабки хорижий йиғинини Анталияда ўтказмоқда. "Жамоамизнинг Анталиядаги машғулотлари режа асосида давом этмоқда", дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Икки маҳал машғулот билан биргаликда футболчилар машғулот залида жисмоний юкламалар устида иш олиб боришмоқда. Шунингдек, уларга қўшимча тарзда теория дарслари ҳам ўтилмоқда. Бу жараёнда футболчилар махсус программа орқали турли тактик ишланмаларни ўрганишмоқда.

«Олмалиқ» клубининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини 22 январь куни Новосибирскнинг «Сибирь» жамоасига қарши ўтказади. Бу баҳс «Миракл» спорт мажмуасида Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!