Пакьяога қарши рингга чиқадиган енгилмас боксчининг номи эълон қилинди

11 январь, 17:50 583

 Пакьяога қарши рингга чиқадиган енгилмас боксчининг номи эълон қилинди

 
WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяонинг (59-6-2, 38КО) навбатдаги рақибининг номи эълон қилинди. Промоутерлар 38 ёшли филиппинлик боксчининг америкалик чемпион Теренс Кроуфорд билан жангини ташкил этишга ҳаракат қилганди. Бироқ, бу ишни уддалаб бўлмади.
 
Top Rank промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арум оммавий ахборот воситаларишга баёнот бериб, Мэнни Пакьяо 28 ёшли австралиялик боксчи Жефф Хорнга (16-0-1, 11КО) қарши жанг ўтказишини маълум қилди. Ўз навбатида Хорннинг промоутери Дин Лонерган ҳам бу хабарни тасдиқлади.
 
Айни пайтда 22 апрель куни бўладиган жанг  жойини келишиб олиш қолди.
 
 
- Биз учун бу жанг Австралияда бўлгани маъқул, - деди Дин Лонерган. - Биз мана шу йўналишда ишлаяпмиз.
 
Боб Арум эса бу жангга Австаралиядан ташқари Яқин Шарқ мамлакатлари ва АҚШ ҳам даъвогарлик қилаётганини таъкидлади.