"Реал" Дибалани энг қимматбаҳо футболчига айлантирмоқда

11 январь,2017, 21:01 749

 

"Реал" президенти Флорентино Перес "Ювентус"дан аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибалани олиб келиш учун 105 миллион евро тўлашга рози бўлди. Аввалроқ, Пауло Дибаланинг ўзи ҳам Мадрид клубида ўйнаш иштиёқи борлигини маълум қилган эди.

Агар трансфер амалга ошса, 23 ёшли футболчи йилиги 10 миллион евро миқдорида маош олади. Ўз навбатида "Реал" харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун таркибдаги яна бир суперҳужумчи Альваро Моратани бошқа жамоага трансфер қилади.

Шу ўринда, Пауло Дибалага "Реал"нинг ашаддий рақиби "Барселона" ҳам оғиз солмоқда. Каталонияликлар ҳужумда Аргентина терма жамоасида бўлгани каби Лионель Месси ва Пауло Дибала жуфтлигини кўрмоқчи.

Дибаланинг "Ювентус" билан шартномаси 2020 йилгача давом этади.

SPORTS.uz