Совринга ким муносиб?

 

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 450 минг АҚШ доллари бўлган мусобақанинг финалига чиқиш учун ўтказилган беллашувларда португалиялик Жоау Соуза Кипрнинг энг машҳур теннисчиси Маркос Багдатисни 6:1, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.

Иккинчи ярим финал АҚШ теннисчилари - Жек Сок ва Стив Жонсон куч синашди. Тажриба бобида рақибидан устунлигини кўрсатган Жек Сок 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Финалда Жоау Соуза ва Жек Сок рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!