Хушхабар: Мэнни Пакьяонинг ҳамюртини қулатган Қудратилло WBC кумуш камари учун курашадиган бўлди

  • 7 январь, 2017, 20:40
  • 0
  • Бокс
 
Малайзиядаги профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик профессионал боксчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Қудратилло Абдуқаҳҳоров тўққизинчи жангини филиппинлик панчер Ромео Жакосалемга қарши ўтказди.
 
Саккиз раундга мўлжалланган бу жанг бешинчи раундда тўхтатилди. Филиппин рейтингида иккинчи поғонани эгаллаб турган Мэнни Пакьяонинг ҳамюрти ўзбек йигитининг зарбаларига умуман дош беролмади ва нокаутга учради.
 
 
Бу йил Қудратиллони муҳим жанглар кутиб турибди. Ҳамюртимиз 10 февраль куни Сингапурда ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида Халқаро бокс ташкилоти - IBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, жанубий африкалик Тсико Муловедзига (11-7-3, 6 КО) қарши жанг ўтказади.
 
Ушбу жангдан кейин Қудратилло Абдуқаҳҳоров Зимбабве боксчиси, WBC кумуш камари соҳиби Чарлез Манючи (20-2-1, 12 КО) билан жанг қилади. Ушбу баҳс 25 март куни Сингапурда ташкил этилади.
 
 
Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!
 
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!