Хушхабар: Малайзияда рақибини нокаут қилган Азизбек энди собиқ жаҳон чемпионига қарши рингга чиқади

  • 7 январь, 2017, 20:20
  • 2
  • Бокс
 
 
Малайзиянинг Жоҳор штатида ташкил этилган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик енгилмас боксчи Азизбек Абдуғофуров навбатдаги жангларини ҳам ғалаба билан якунланди.
 
Азизбек Абдуғофуров профессионал боксга ўтиши билан қалтис йўлни танлади. У оддий рақиблар билан рингга чиқиб тажриба тўплашга вақт сарфламади. Аксинча, ҳаваскор боксдаги тажрибаси ва ўз маҳоратига ишониб, бирданига кучли рақибларга қарши жангга киришди.
 
Бунгача учта боксчини қулатган Азизбек тўртинчи жангида профибоксда 41 марта зафар қучган индонезиялик Александер Баявага қарши рингга кўтарилади. Саккиз раундга мўлжалланган жанг жуда эрта тугади. Иккинчи раунднинг учинчи дақиқасида Азизбек кучли зарба билан рақибини нокаутга туширди.
 
 
Кетма-кет тўртта нокаутга эришган Азизбек Абдуғофуров 10 февраль куни WBC йўналиши бўйича Осиё чемпионлиги учун жанг ўтказади. Унинг Сингапурда бўладиган чемпионлик жангидаги рақиби Сиримонгкол Эамтуам профессионал боксда 93 та жанг ўтказиб, 91 марта зафар қучган. ўз вақтида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган таиландлик боксчи 57 та учрашувда рақибларин нокатуга учратган.
 
Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!
 
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!