16 ёшли теннисчи 2,5 соат ичида ҳамюртимизни мағлуб этди

 

Айни кунларда Россиянинг "Санкт-Петербург" шаҳрида "Neva Cup 2017" турнирининг саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этадиган ушбу мусобақада ҳамюртимиз оқгул Омонмуродова ҳам иштирок этмоқда.

Бугун 33 ёшли теннисчимиз сўнгги саралаш босқичи доирасида мезбонлар вакиласи Софья Лансерега қарши кортга чиқди. Роппа-роса 2,5 соат давом этган қарама-қаршиликда 16 ёшли Лансере 7:6, 3:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Оқгул Омонмуродова яккалик баҳсларидаги юришига якун ясади. Энди у россиялик шериги Анастасия Фролова билан жуфтлик баҳсларида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!