18 ёшли футболчи "Штутгарт"ни Бундеслигага олиб чиқмоқчи

 

Ўтган мавсумда қуйи лигага тушиб кетган "Штутгарт" жамоаси Бундеслига вакили "Вольфсбург" клубидан 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Йосип Брекалони ижарага олди.

Келишувга кўра, хорватиялик легионер "Штутгарт" таркибида мавсум охигача ижарада ўйнайди. Агар "Штутгарт" Бундеслига йўлланмасини қўлга киритса, Йосип Брекало яна бир йил ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилади.

Йосип Брекало жорий мавсумда Бундеслигада атиги тўртта учрашувда майдонга тушди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!