А Серия. Марказий ўйинда "Милан" "Лацио"ни мағлуб этди

Ҳозиргина Италия А Серияси 22-туридан ўрин олган “Милан” ҳамда “Лацио” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Патрик Кутроне ҳамда Жакомо Бонавентуралар томонидан киритилган голларга Адам Марушич бир бора жавоб қайтарди холос.

Шу тариқа, “россонерилар” А Серия доирасида кечган кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозонишди.

Италия А   Серияси. 22-тур

Милан – Лацио 2:1 (2:1, 0:0)

Голлар: 1:0 – 15 Кутроне, 1:1 – 20 Марушич, 2:1 – 44 Бонавентура.

Милан – Доннарумма, Калабрия, Бонуччи, Романьоли, Антонелли (Абате, 71), Кессиэ, Биглия, Бонавентура, Сусо (Борини, 81), Кутроне (Андре Силва, 71), Чалханоглу.

Лацио – Стракоша, Баштуш, де Врей (Луис Фелипе, 74), Раду, Марушич (Нани, 83), Пароло, Лейва (Фелипе Андерсон, 52), Милинкович-Савич, Лулич, Луис Альберто, Кайседо.

Огоҳлантиришлар: Раду (25), Марушич (28), Милинкович-Савич (41), Лулич (51), Антонелли (65), Баштуш (85), Абате (86), Пароло (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!