АГМК чемпионатдаги 100-ғалабасини қўлга киритди

Кеча Ўзбекистон Суперлигаси 4-тури доирасида Олмалиқнинг АГМК клуби ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалаба клубнинг миллий чемпионатларда қўлга киритган юбилей – 100 ғалабаси бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, АГМК (“Олмалиқ”) 2004 йилда ташкил топган ва 2009 йил ўзининг чемпионатдаги энг яхши натижасини намойиш этишган эди. Ўша мавсум “кончилар” Олий лигада 4-ўринни қўлга киритишган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!