АПЛ. “Челси” “Брайтон” майдонида йирик ғалабага эришди

Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 24-туридан ўрин олган “Брайтон” ҳамда “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда Антонио Конте шогирдлари сафарда бўлишларига қарамай, 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

3-дақиқада Эден Азар ҳисобни очди. Орадан яна шунча дақиқа ўтгач эса Виллиан ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.

76-дақиқада Азар дублга эришган бўлса, Мозес 88-дақиқада тўп киритиб, учрашувга “якуний нуқта” қўйди.

Англия Премьер-лигаси. 24-тур

Брайтон – Челси 0:4 (0:2, 0:2)

Голлар: 0:1 – 3 Азар, 0:2 – 6 Виллиан, 0:3 – 77 Азар, 0:4 – 89 Мозес.

Брайтон – Райан, Данк, Даффи, Зуттнер, Скелотто, Гросс (Кайяль, 68), Стивенс, Марч (Искьердо, 83), Проппер, Голдсон, Хемед (Мюррей, 68).

Челси – Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен (Давид Луиз, 58), Рюдигер, Мозес, Виллиан (Мусонда, 81), Канте, Азар, Бакайоко, Алонсо (Дзаппакоста, 75), Батшуайи.

Огоҳлантиришлар: Скелотто (36), Даффи (56), Голдсон (79).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!