АПЛ. "Манчестер Сити" футболчилари "Суонси"ни аяб ўтиришмади (видео)

Якшанба оқшомида Англия Премьер-лигасида 35-тур  ўйинлари давом эттирилди. Ўтган тур мамлакат чемпионлигини қўлга киритган "Манчестер Сити" клуби бу тур ўз мухлислари қаршисида "Суонси Сити"ни "имтиҳондан ўтказди".

"Иттиҳод" стадионида кечган қарама-қаршиликда Хосеп Гвардиола шогирдлари рақиблари дарвозасини оз эмас, кўп эмас 5 бор ишғол этишнинг уддасидан чиқишди.

Ўз навбатида "оқ қушлар" бунга бирор марта жавоб қайтара олишмади.

Қуйида мазкур ўйинда киритилган ҳар бешшала голни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!