АПЛ. "Манчестер Сити" қай тарзда "шпорлар"дан устун келди (видео)

Кеча Англия Премьер-Лигасида 18-тур ўйинларига старт берилди. Турнинг марказий ўйини Манчестердаги “Иттиход” стадионида бўлиб ўтди.

Унда мезбон – “Манчестер Сити” клуби ўз майдонида Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоасини қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда “шаҳарликлар” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва ўзларининг кетма-кет 16-ғалабаларини қўлга киритишди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!