АПЛ. “Вест Бромвич” яна ғалаба қозона олмади

Ҳозиргина Англия Премьер-Лигаси 9-туридан ўрин олган “Саутгемптон” ҳамда “Вест Бромвич” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда Софьян Буфал томонидан киритилган ягона гол “авлиёлар”га 3 очко келтирди. Қайд этиш жоиз, “Вест Бромвич” кетма-кет 7-ўйиндирки, ғалаба қозона билмаяпти.

“Қораялоқлар” сўнгги бор 2-турда “Бернли”га қарши кечган баҳсда ғалаба қозонишган эди.

Англия Премьер-Лигаси. 9-тур

Саутгемптон – Вест Бромвич 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 85 Буфаль.

Саутгемптон – Форстер, Соареш, Йосида, ван Дейк, Бертран, Ромеу (Редмонд, 69), Лемина, Дэвис, Тадич (Буфаль, 81), Лонг (Остин, 81), Габбьядини.

Вест Бромвич – Фостер, Доусон, Эванс (Ньом, 32), Хегази, Гиббс, Родригес, Крыховяк, Ливермор, Бэрри (Маколи, 53), Шадли (Филлипс, 77), Рондон.

Огоҳлантириш: Шадли (67).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!