AS: Зидан "Реал" билан 2020 йилгача шартномасини узайтирди

12 август, 13:52 389

AS: Зидан

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан Мадриднинг “Реал” клуби билан амалдаги шартномасини узайтириш борасида келишувга эришди. AS нашри тарқатган хабарга кўра янги шартнома аллақачон имзоланган, бироқ бу ҳақда расман эълон қилинмаяпти.

Зиданнинг “қироллик клуби” билан имзолаган янги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унга кўра 45 ёшли мутахассиснинг йиллик маоши ҳам 4,35 млн евродан 8 млн еврогача кўтарилган. Лекин ушбу сумманинг бир қисми қўлга киритиладиган натижалардан келиб чиққан ҳолда бонус сифатида берилади.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Зидан қўл остида 2 карра ЕЧЛ ва 2 карра УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. Бундан ташқари жамоа узоқ йиллик танаффусдан сўнг ўтган мавсум мамлакат чемпионлигини ҳам қўлга киритишган эди.