“AUSTRALIAN OPEN-2017”: Денис Истомин жаҳоннинг 2-ракеткаси ҳисобланган Новак Жоковични мағлуб этди

Айни пайтда бутун теннис жамоатчилигининг эътибори Мельбурнда Австралия очиқ чемпионати иккинчи босқичида ўзаро куч синашаётган Денис Истомин ва амалдаги чемпион Новак Жокович ўйинига қаратилган.

Учрашувнинг биринчи сетида ҳамюртимиз машҳур руқибини 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Иккинчи сет ҳам кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Бу гал устунлик сербиялик теннисчи томонида бўлди. Бу партияда 7:5 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувнинг учинчи сети ҳам  Жокович фойдасига - 2:6. Ўйиннинг тўртинчи сети давом этмоқда.

Бу сетда ҳамюртимиз 3:0. ҳисобида олдинга чиқиб олди. 

11:52  - Жокович ҳисобни қисқартирди - 3:1

11:55 - Тўртинчи сетда ҳамюртимизда 2та геймпоинт.

11:56 - Қойил Денис! Ватандошимиз 4-сетда ҳисобни 4:1га етказди.

12:00 - Афсус, Жокович ўз геймини ютиб олди ва 4-сетдаги ҳисобни 4:2га етказди.

12:04 - Истомин ўз геймини бой бериши мумкин.

12:05 - Ҳа. Шундай ҳам бўлди. Тажрибалироқ бўлган Жокович рақибининг геймини ютиб олди ва ҳисобни 4:3га қисқартирди.

12:09 - Ҳамюртимиз ташаббусни рақибига топшириб қўйди ва ўз геймини бой берди. Энди ҳисоб 4:4.

12:12 - Қойил. Денис ўзида куч топа билди ва Жоковичнинг геймини ютиб, яна олдинга чиқиб олди - 5:4.

12:18 - Денисда сетни ютиб олиш учун ажойиб имконият пайдо бўлди.

12:20 - Афсус, Денис бу имкониятдан фойдалана олмади. Ҳисоб 5:5.

12:25 - Тасанно Денис! Ҳамюртимиз геймни ўз ҳисобига ҳал қилди. Ҳисоб 6:5 Истомин фойдасига.

12:29 - Теннисчилар 4 соатдан буён кортда ҳаракат қилишмоқда.

12:31 - Сет ғолиби тай-брекда аниқланадиган бўлди. Ҳисоб 6:6.

12:36 - Ҳамюртимизда тай-брекда 3та сет-поинт.

12:39 - Қойил. Денис Истомин бу имкониятдан қулай фойдаланди ва тай-брекни ўз фойдасига ҳал қилди. 7:6. Теннисчилар энди ҳал қилувчи сетда кортга чиқишади.

12:47 - 5-сетнинг 2-геймидан сўнг ҳисоб 1:1.

12:51 - Афсус. Жокович яна олдинга чиқиб олди. 2:1.

12:56 - Истомин ҳисобни тенглаштирди. 2:2

13:02 - Офарин Денис! Теннисчимиз ҳисобда олдинга чиқиб олди. 3:2.

13:05 - таърифга сўз ожиз. Ҳамюртимиз ҳисобни 4:2га етказди. Олға ўзбек ўғлони!

13:08 - Афсус...Жокович ўз геймини ютиб, ҳисобни қисқартирди. 4:3.

13:10 - Қойил Истомин! Ҳамюртимиз ҳисобни янада йириклаштирди. 5:3

13:13 - Жокович ўз геймини ютиб олди. Энди ҳисоб 5:4.

13:18 - Офарин Денис! Тарихий ғалаба муборак!

13:19 - Бугун Ўзбек тенниси учун тарихий кун бўлди. Ҳаюртимиз Денис Истомин жаҳоннинг 2-ракеткасини 7:6, 5:7, 2:6, 7:6 ва 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!